Главная » 2010 » Iyyul » 18 » Дунёдаги энг тезкор автомобиль
22:43:33
Дунёдаги энг тезкор автомобиль

Дунёдаги энг тезкор автомобиль

Дунёдаги энг қиммат автомобиллар ишлаб чиқарадиган Bugatti компанияси Женевадаги мотор-шоуда янги автомобилни намойиш қилди.

Бу автомобиль мазкур марканинг юз йиллик юбилейига бағишланди. Тўғри, Германиянинг Volkswagen автоконцерни Bugatti заводини атиги 10 йил аввал тиклади, лекин бу вақтга келиб, завод автомобиль ишлаб чиқариш борасида 90 йиллик тажрибага эга бўлганлигини четга суриб бўлмайди-ку, ахир. Хуллас, техниканинг янги мўъжизаси одамларга тақдим этилди. Афсуски, аввал ваъда қилинганидек, Bugatti Centenaire 1350 от кучини олишга муваффақ бўлмади. Автони ишлаб чиқарувчилар белгиланган муддатга шунча отни ушлаб улгуришмаган, шекилли. Шунинг учун Centenaire «укаси» Veyron автомобилидан 8 литрли, 16 цилиндрли, 4 турбокучайтиргичли, ишқилиб, жуда қудратли, данғиллама эмас, товуши бўйича ванғиллама двигателни сўрамай-нетмай олиб қўя қолди. «Укаси ҳам ука-да», жимгина тилини тишлаб қолаверди. Двигатель қуввати 1001 от кучига эга, айлантириш моменти 1250 Нм га тенг. Veyron соатига 408 км тезликка чиқишга қодир эди, «акаси» Centenaire эса 480 км тезликда юриши кутилаётганди, лекин «отлар» камлиги туфайли бундай тезликка эришишига одамнинг кўзи етмаяпти. Ҳойнаҳой, тезликда Veyronдан кўп ҳам ўзиб кетолмаса керак. Шундай бўлса-да, авто ишлаб чиқарувчилари томонидан «энг тез автомобиль» дея талқин қилинмоқда. 408 км/соат тезлик ҳам кимга кераги бор, кўчада 100 га босишга одам қўрқади-ку, деб ўйлаётгандирсиз? Bugatti Centenaire автомобилининг нархи тахминан 1.35 миллион евро (солиқларни ҳисобга олмаганда!), шунинг ўзи саволингизга жавоб бўла қолсин. Менимча, бундан ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Категория: Boshqalar | Просмотров: 1532 | Добавил: AZIZ_UZB_UZ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 1
0  
1 administrator   (18-07-10 22:56:14) [Материал]
Iltimos Fikrlarizni qoldirila

  
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]