23:34:29 Paxtakor-Al Ayn Nihoyat GOOOOOOL | |
«Пахтакор» ғалаба қозонди. Гуруҳдаги учинчи ғалаба. Иккинчи иродали ғалаба. Теле ва радиошарҳловчилар ҳали таркибларни таништириб улгурмасидан, стадиондаги томошабинлар ўз ўринларига ўтириб улгурмасларидан учрашувда ҳисоб очилди. «Пахтакор» бош мураббий Миодраг Радулович учрашувда биринчи бўлиб гол уриб, арабларнинг симуляциясига ўрин қолдирмаслик ниятида эди, аммо кутилмаганда биринчи бўлиб амирлик футболчилар гол уришди. Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси футболчиси Фарис Жума 2-дақиқадаёқ Элдор Тожибоев дарвозасини ишғол қилди. «Энди нима бўлади?», деб турган ишқибозлар бахтига, катта саҳнада Одил Аҳмедов пайдо бўлди. «Пахтакор» сардори 10-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 2 дақиқа ўтар-ўтмас «Пахтакор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 21-дақиқада Илҳом Суюнов дарвозаларни адаштириб қўйганидан кейин, учинчи голни урди Одил. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг аъзолари ҳисобланган жаноби ҳужумчилар, ҳавас қилинг, ЎРГАНИНГ! Иккинчи бўлимнинг том маънодаги қаҳрамони Элдор Тожибоев бўлди. 75-дақиқада учрашувни бошқариб борган австралиялик ҳакам «Пахтакор» дарвозаси томон пенальти белгилади. Зарбани «Ал Айн»нинг бразилиялик етакчиси Эмерсон амалга оширди. Бундан бир неча йил илгари Италиядаги ёшлар ўртасидаги мусобақада учта пенальтини бартараф этиб, тилларда достон бўлган Тожибоев яна бир бор ўзини кўрсатди. Эмерсоннинг зарбасидан кейин ҳам таблодаги «3:2» ҳисоби ўзгармади. Ўйин охиригача ўзгармади. Ўзгармагани билан барча ўзбек футболи ишқибозларини муборакбод этамиз. «Пахтакор» — «Ал Айн» 3:2 (3:2) | |
|
Всего комментариев: 0 | |