Главная » 2010 » Iyyul » 20 » МАНЗУРА МАВЛУДАНИ ҚАЙНОНА ДЕБ АТАДИ...
12:10:42
МАНЗУРА МАВЛУДАНИ ҚАЙНОНА ДЕБ АТАДИ...

Айни пайтда Манзуранинг рейтинги ҳақида гап кетганда, шуни аниқ айтиш мумкинки, у энг юқори чўққи сари яқинлашмоқда. Чангалзор ичидаги ёввойи қиз образида куйланган сўнгги клипи омадли чиқди. Хонанданинг навбатдаги туҳфаси ҳам кенг омма томонидан жуда илиқ қарши олиниши мумкин. Бу шунчаки қўшиқ эмас...Дуэт тарона! Манзуранинг илк бора аёл хонанда билан куйлаган дуэти мусиқада янгилик бўлган бўлса, навбатдаги аёл дуэтдоши билан ҳамкорликдаги ижод намунаси чакки бўлмайди. Райҳон ва Манзура ижросидаги "Мен бу мен” таронаси иккала хонанданинг ёш мухлисларини бириктирган бўлса, навбатдаги дуэт ўрта ёшлилар учун ҳам ажойиб мусиқий совға бўлади. Янги таронада Манзура Мавлудага "қайнона” дея мурожаат этади. Манзура қандай келин бўлганини дуэтни тинглагач, баҳо берамиз. Дарвоқе, қўшиқ мусиқаси Манзураники, сўз муаллифи Шоира Ғиёсова.
Fikr qo'shishni unutmang
Категория: Shou-Biznes | Просмотров: 1066 | Добавил: administrator | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]